Мактаб битирувчилари орасида грантга кирганлар сони деярли 2 баробарга ортди
ОТМга ҳужжат топширган мактаб битирувчиларининг сони ошмаган бўлса-да, грантга кирганлар сони деярли 2 баробарга ортди ва умумий квотанинг 75 фоизига етди, дея маълум қилди Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.
Бу албатта, жойлардаги фидойи педагогларимизнинг меҳнати маҳсулидир.
Мактабларнинг натижага ишлашга ҳаракати яхшилангани ҳамда вариатив ўқув синфлари жорий қилинганининг натижаси бу йил яққол кўринди. Бу эса бу йилги битирувчиларимиз бошқа абитуриентларга қараганда яхшироқ тайёрланганидан далолатдир. Бошқа абитуриентларда ҳам репетитор ёки ўқув курсларига қатнаш имкониятлари деярли бир хил бўлган. Лекин натижа мактаб битирувчиларида яхшироқ бўлди.
Умуман натижа кўрсатмаган мактаблар раҳбарларига қатъий чоралар кўрилганига, уларнинг сони ўтган йили уч баробарга камайган эди.
Шунингдек, вазир ҳали нодавлат ва халқаро ОТМлар ҳужжатлар қабул қилаётганини инобатга олиб, бу йилги қизил мактаблар натижаларини октябрь ойида эълон қилинишини билдирган.