Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандлик қувноқ ва зукко ўқувчилар финалга чиқа оладими?

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказиб келинаётган “Қувноқлар ва зукколар” Республика кўрик-танловининг ҳудудий саралаш босқичи ўтказилди.

Унда Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари жамоалари иштирок этди. Танловнинг “5х5=25”, “Зукко, зийрак ўқувчи” ҳамда “Бизда ҳаммаси 5” номли шартлари бўйича беллашди.

Жамоалар орасида вилоятимиз шаънини ҳимоя қилган Самарқанд шаҳридаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг “Позитив” жамоаси энг юқори - 15,4 бални қўлга киритди. Бухороликлар 14,6 балл, сурхондарёликлар 14,4 балл, қашқадарёлик ўқувчилар эса 13 балл тўплади.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилган танловнинг саралаш босқичлари якунларига кўра, энг юқори балларни қўлга киритган 6 жамоа республика босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.