Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанднинг ўз “Олтин қалам”и бўлади (ми)!

Бу ҳақда вилоят Матбуот уйида биринчи бор ташкил этилган “Самарқанд туризм салоҳиятини энг яхши ёритган журналист” танлови ғолибларини тақдирлаш маросимида билдирилди. Таниқли блогер ва журналист Каримберди Тўрамурод жамиятдаги муаммоли масалаларни кенг ёритган  журналистларни аниқлаш учун вилоятдаги ОАВ вакилларининг яширин овозлари орқали аниқлаш ва унга “Олтин қалам” сингари мукофот таъсис этишни таклиф этди.

Ҳақиқатан ҳам дунёнинг кўплаб мамлакатларида давлат томонидан журналистлар учун ҳеч бир мукофот таъсис этилмаган. Масалан, Америка Қўшма Штатларида журналистларга бериладиган Пулитцер мукофоти Миссичутес штати университети томонидан таъсис этилган. Тадбирда ОАВ вакиллари томонидан ҳамкасблар ўртасида ойнинг энг яхши журналисти (газета, телевидение, радио, интернет ва б...)ни аниқлаб бориш бўйича фикрлар ҳам билдирилди.

“Самарқанд туризм салоҳиятини энг яхши ёритган журналист” танловида Ғайрат Йўлдош биринчи, Каримберди Тўрамуродов иккинчи, Аслиддин Мустафоев учинчи ўринга лойиқ топилиб, “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририятининг совғалари билан тақдирландилар.