Родри 64 йиллик танаффусдан сўнг Испанияга «Олтин тўп»ни қайтарди
28 ёшли футболчи Родри Эрнандес 1960 йилдан бери «Олтин тўп»ни қўлга киритган илк испаниялик футболчи бўлди. Сўнгги марта 1960 йили Луис Суарес ғолиб бўлган.
Шунингдек, «Манчестер Сити» футболчиси «Олтин тўп»ни қўлга киритган учинчи испанга айланди. Унга қадар Алфредо Ди Стефано икки бор (1957, 1959) ва Луис Суарес (1960) «Олтин тўп» совринига эга чиққан.
Олтин тўп овоз бериш йўли билан аниқланади. Овоз берувчилар ФИФА рейтингидаги "ТОП-100" давлатлардан таклиф қилинади. Демак, бутун дунё Родрини олтин тўпга муносиб деб топган. Фақат «Реал Мадрид» мухлислари бунга рози эмас.
Кўпчилик футбол мутахассислари ва фанатлари "Олтин тўпнинг обрўси тушди", демоқда. Аксинча, «Реал Мадрид» ўз футболчиси олтин тўп олмагани учун УEФАга бойкот эълон қилдими, демак, бу ҳам олтин тўпнинг мавқеи юқорилаганидан дарак беради. Агар соврин мавқеи паст бўлганида, у ҳолда «Реал Мадрид»дек ХХ асрнинг энг яхши клуби бу совринга бойкот эълон қилмас эди.
Хуллас, Родри Эрнандес — олтин тўп олишини бутун дунё хоҳлади, бир-икки фоиз мадридчилардан ташқари, холос.
Бошқа номинациялар:
Энг яхши аёл футболчи — Айтана Бонмати («Барселона»);
Энг яхши дарвозабон — Эмилиано Мартинес («Астон Вилла»/Аргентина);
Энг яхши мураббий — Карло Анчелотти («Реал»);
Аёллар футболида энг яхши мураббий — Эмма Ҳаес («Челси»);
Энг яхши жамоа — «Реал Мадрид» (Испания);
Энг яхши аёллар жамоаси — «Барселона» (Испания);
Энг яхши ёш футболчи — Ламин Ямал («Барселона»/Испания);
Энг яхши ҳужумчи — Ҳарри Кейн («Бавария»/Англия) ва Клиан Мбаппе («ПСЖ» ва «Реал»/Франция).