Самарқандда катта футбол: «Динамо» «Пахтакор»га қарши ўйнайди

Бугун Суперлиганинг 18-тури доирасида чемпионлик учун жиддий курашаётган «Динамо» жамоаси Самарқандда «Пахтакор»га қарши баҳс олиб боради.

Ўтган турда «Динамо» «Машъал» устидан 2:4 ҳисобида ғалаба қозонганди, «Пахтакор» эса 1:2 ҳисобида «ОКМК»га мағлуб бўлган.

Турнир жадвалида «Динамо» пешқадамлар сафида 33 очко тўплаб, тўртинчи ўринда бормоқда. «Пахтакор» 29 очко билан олтинчи ўриндан жой олган.
Самарқанддаги учрашув муросасиз кечиши кутилмоқда.

Ўйин соат 20:00 да бошланади ва “Sport TV” орқали жонли эфирга узатилади.
Олға, “Динамо”! Олға, Самарқанд!
Суперлига. 18-тур
11 август (душанба)
«Динамо» — «Пахтакор»
Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов
Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов
Захира ҳаками: Сардор Миродилов
Назоратчи: Зокир Қодиров
ВАР: Достон Раҳмонов
АВАР: Тўрабек Суюнов