Bizni kuzating

СамДТУда “Оқ ҳалат кийиш ҳамда талабалик қасамёди” тадбири бўлиб ўтди

Самарқанд давлат тиббиёт университетида Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурининг биринчи босқич талабалари учун шу номдаги тадбир ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори Жасур Ризаев ҳамда Туркия Соғлиқ билимлари университети ректори Камалеттин Aйдин иштирок этди.

Тадбир доирасида қўшма таълим дастурида таҳсил олаётган ёшлар табрикланиб, уларга рамзий оқ халатлар кийдирилди. Шунингдек, тиббиёт касбига садоқат, инсон ҳаёти ва саломатлиги олдидаги юксак масъулиятни ифодаловчи талабалик қасамёди қабул қилинди. Талабалар келгусида ўз соҳасининг малакали ва фидойи шифокори бўлиб етишишга ваъда бердилар.

Маросимнинг яна бир муҳим воқеаси сифатида, Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори, профессор Жасур Ризаев Туркиянинг етакчи олий таълим муассасаларидан бири бўлган Соғлиқ билимлари университетининг “Фахрий профессори” унвонига сазовор бўлди.

Тантанали тадбир мусиқий чиқишлар ва бой бадиий дастур билан якунланди.