Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

СамДАҚИда талабалар ижодий ишлар бўйича беллашди

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида “Ёшлар Ватан хизматида, ростгўйлик ва қонунларни ҳурмат қилиш тарафдори” мавзусида ижодий ишлар танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Олий ўқув юртлари талабалари ўртасида ташкил этилган танловнинг якуний натижаларга кўра, “Энг яхши плакат” номинацияси бўйича Самарқанд давлат университети талабаси Нурхон Товбоева, “Энг яхши сурат” йўналиши бўйича Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти талабаси Ҳилола Облоқулова ғолибликни қўлга киритди.

Ғолибларга диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Т.СИДДИҚОВ.