Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

СамДТИ талабалари 26-умумроссия халқаро илмий-амалий анжуманида иштирок этди

24-27 апрель кунлари Россия Федерацияси Рязан давлат тиббиёт университетида бўлиб ўтган “Болалар хирургияси ва анестезиологияси долзарб муаммолари” мавзусидаги 26-умумроссия (59-Умумиттифоқ) халқаро илмий-амалий анжуманида Самарқанд давлат тиббиёт институти талабалари ҳам муносиб иштирок этди.

Анжуманда 60 дан ортиқ олий тиббиёт муассасаларининг 200 нафар талабаси турли йўналишларда ўзаро беллашди. Унда фаол иштирок этган СамДТИнинг 8 нафар талабаси турли даражадаги дипломлар ҳамда институтнинг талабалар илмий жамияти олтин медаль билан тақдирланди.

Шунингдек, Самарқанд давлат тиббиёт институти ва Рязан давлат тиббиёт университети ўртасида таълим ва илмий ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Унга кўра Самарқанд давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари Рязанда ўз малакаларини оширишлари, шу билан бирга талабалар ҳам академик мобиллик асосида янги билим ҳамда амалий кўникмаларга эга бўлади.

Яхшинор АЛЛАЁРОВ.