Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Сардор илғор пахтакор” Пахтачининг энг етакчи пахтакорига айланди

Пахтачи туманидаги “Сардор илғор пахтакор” фермер хўжалиги аъзолари давлатга пахта сотиш шартнома режасини биринчилардан бўлиб бажарди.
Туман пахта штаби маълумотига кўра, фермер хўжалиги 119 тонналик шартномани 101,6 фоизга уддалаган. Шу муносабат билан туман ҳокими М.Ҳамдамов ва ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Санақулов хўжалик далаларида бўлиб, фермер И.Зулмоновга телевизор совға қилди. Хўжалик даласида теримчилар учун байрам дастурхони ёзилиб, илғор теримчилар рағбатлантирилди.