Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Саримсоқ организмда турли ўсимталар пайдо бўлишининг олдини олади

Таркибида кўп миқдорда олтингугурт сульфати сақловчи саримсоқ юрак-қон томир тизимида мисли кўрилмаган мўъжизалар яратади. Хусусан, саримсоқ жигардаги холестерин учун жавобгар ферментларни парчалаш усули билан қондаги холестерин миқдорини камайтиради.

Бу ҳаммаси эмас. Саримсоқ истеъмол қилганингизда артериал қон босими тушади, атеросклерознинг олди олинади, бу эса ўз навбатида юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

Айрим мамлакатлар соғлиқни сақлаш тизими ошқозон ва тўғри ичак саратонининг кам учрашишини одамларнинг кўп саримсоқ истеъмол қилиши билан изоҳлайди. Бу шунчаки тасодиф эмас, балки илмий асосланган фактдир.

Саримсоқ организмда турли ўсимталар пайдо бўлишининг олдини олади, ўсимталар ўсишига йўл қўймайди. Бундан ташқари, мунтазам равишда саримсоқ истеъмол қилиш қондаги қанд миқдорини бир меъёрда сақлаб туришга ёрдам беради ва ўз-ўзидан қандли диабетнинг олди олинади.