Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шаҳрисабзда чақалоғини 10 миллион сўмга сотган она ушланди

Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими ходимлари томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Шаҳрисабз шаҳар, “Ипак-йўли” М.Ф.Й.да яшовчи фуқаро Н.Қ. 2019 йил 8 апрель куни туғилган қиз фарзанди И.Б.ни фуқаро Ж.Р.га 10 миллион сўмга сотиб, ўз хоҳиши билан сотганлиги ҳақидаги тилхатни ёзиб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.