Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Спорт хабарлари

Ўзбек жанг санъати
Самарқанд шаҳридаги спорт якка курашларига ихтисослашган болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўзбек жанг санъати спорт тури бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди.
Мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганига 28 йил тўлиши муносабати билан ташкил этилган мусобақада 7 ёшдан 25 ёшгача бўлган рангли ва қора белбоғ соҳиблари ўзаро беллашди.

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, “Соғлом авлод учун” хайрия жамғармаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада вилоятнинг шаҳар ва туманларидан 250 нафарга яқин ўғил-қизлар иштирок этди.
Мусобақа якунига кўра, умумжамоа ҳисобида Самарқанд шаҳри жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. Ургут ва Самарқанд тумани спортчилари 2 ва 3-ўринларни бўлишиб олди.

Жамил ЮСУПОВ.

Баскетбол
Самарқанд шаҳрида баскетбол бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада республикамизнинг барча ҳудудидан келган жамоалар ғолиблик учун баҳс олиб борди. Якунда вилоятимиз баскетболчилари 1-ўринни эгаллади. Тошкент шаҳри жамоасига иккинчи ва Хоразм вилояти жамоасига учинчи ўрин насиб этди.

Гандбол
Самарқанд шаҳридаги ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисосилаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида ганбол бўйича 2002-2003 йилларда туғилган ўғил ва қизлар ўртасида вилоят биринчилиги ўтказилди.
Муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, Булунғур тумани қизлар жамоаси ва Пахтачи туманининг ўғил болалар жамоаси 1-ўринни эгаллади.

Спорт акробатикаси
Тошкент шаҳрида спорт акробатикаси бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада қатнашган 200 нафардон ортиқ акробатлар орасидан самарқандлик Ф.Файзиев, З.Абдусаломов, М.Мелиев ҳамда Х.Исоматов жуфтлиги биринчи ўринга сазовор бўлди.


Шунингдек, вилоятимиз вакилларидан Ш.Жумаева, П.Жумаева, Д.Турсунова, С.Қурбонова, Х.Темирова, Ш.Жумақулов, Д.Камолиддинов, Ш.Сувонов, Д.Хафизовлар иккинчи ва учинчи ўринга лойиқ кўрилди.

Бекзод АҲМЕДОВ.