Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сув омборидан мактаб ўқувчисининг жасади топилди

Шу йилнинг 17 декабрь куни кечга яқин Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани, Хўжамулки маҳалласи ҳудудидаги «Жанубий-Сурхон» сув омбори қирғоғидан вояга етмаган шахс жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида марҳум шу маҳаллада яшовчи Ў.Б. (2006 йилда туғилган, ўқувчи) экани аниқланди. Шунингдек, унинг умрига таниши — вояга етмаган Ш.А. (2006 йилда туғилган, ўқувчи) зомин бўлгани ҳам фош этилди.

Ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (Қотиллик) билан жиноят иши қўзғатилди. Ўз навбатида, Ш.А. тегишли тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.