Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Самарқанд вилояти бўлимига раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республиксаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг буйруғига кўра, Бабахолов Ғайрат Ташбатирович таълим сифатини назорат қилиш бўйича Самарқанд вилояти бўлими бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда "Дарё" мухбири Фарҳолд Норбўтаев хабар бермоқда.

Ғайрат Бабахолов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавзозимида ишлаб келган.

Шу вақтга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Самарқанд вилояти бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган Юлдашев Рустам Даниёрович - Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.