Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«ТОМЧИ» ташкил этган танловда қатнашинг, cув тежалишига ҳисса қўшинг

Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан беғараз молиялаштирилаётган «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси» доирасида «ТОМЧИ» мобил иловаси матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида «Сувни тежайдиган технологияларнинг афзалликлари» мавзусида танлов ўтказади.

Кенг омманинг сувни тежайдиган технологиялар ҳақида хабардорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган танловда республика ва ҳудудий нашриётларда фаолият юритаётган ОАВ ходимлари, жумладан:

  1. a) интернет-журналистлар,

б) босма нашриётларда ишлайдиган журналистлар,

в) электрон ОАВ журналистлари (радио ва телевидение),

г) фоторепортёрлар иштирок этишлари мумкин.

Танловда иштирок этиш учун «ТОМЧИ» мобил иловасини юклаб олиш (мобил иловани бевосита App Store ва Google Play орқали ёки QR кодидан фойдаланиб, юклаб олиш мумкин), танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва идентификация рақами (ID рақами) олиш лозим.

Иштирокчилар 2019 йилнинг 24 апрелидан 30 июлига қадар сувни тежайдиган технологияларнинг афзалликлари ҳақидаги мақола ёки фотолавҳаларини веб-сайт, ижтимоий тармоқлар, оммавий ахборот воситалари, хусусан, ҳудудий газеталар, радио ва ТВ ларда эълон қилишлари мумкин.

Эълон қилинган мақолаларни (интернет-журналистлар чоп этилган материалига ҳаволани, босма нашрлар журналистлари материалларининг сканерланган нусхасини, ТВ ва радиожурналистлар аудио ёки видео файлни ёхуд   материал  ҳаволасини youtube.comга, фотожурналистлар фотоларини JPEG форматида 300 dpi.дан кам бўлмаган хажмда) tomchi@nwrmp.uz электрон почта манзилига ёки Тошкент шаҳри, Ш. Руставели кўчаси, 15-уй, 100070 манзилига юбориш, материалларни «ТОМЧИ» мобил иловаси доирасида чоп этилаётганини кўрсатиб ўтиш шарт.

Танловда тўрт йўналиш бўйича ғолиблар аниқланади:

  • Интернет журналистлари учун 1, 2 ва 3 ўрин;
  • Босма нашр журналистлари учун 1, 2 ва 3 ўрин;
  • Радио и ТВ журналистлари учун 1, 2 ва 3 ўрин;;
  • Фотожурналистлар гурухи 1, 2 ва 3 ўрин.

Биринчи ўринни эгаллаганлар ноутбук, иккинчи ўринни эгаллаганлар планшет,а учинчи ўринни эгаллаганлар смартфон билан тақдирланадилар.

Ғолиблар 2019 йил 20 август куни эълон қилинади.

Мурожаат учун манба: «ТОМЧИ» мобил иловасининг «Томчи танлови» бўлими.