Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тошкентда афсонавий Самарқанднинг “Афросиёб маликалари” намойиш этилди (фото)

7 март куни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвонсаройида “Дўстлик” ордени соҳибаси, таниқли рассом Нодира Орипованинг ижодий намуналари жамланган “Афросиёб маликалари” номли кўргазмаси бўлиб ўтди, дея хабар берди Sputnik нашри.

Унда тасвирий санъат ихлосмандлари қаторида рассомнинг яқинлари, турмуш ўртоғи ва фарзандлари, устози, Ўзбекистон бадиий академияси аъзоси, академик рассом Янис Салпенкиди, рассомлардан Вали Ходжаев,  Миртоза Эргашев, Ўзбекистон бадиий академияси бадиий кенгаши аъзоси, санъатшунос Людмила Кобзаева, санъатшунос Асқарали Сулаймонов ҳамда ОАВ ходимлари ташриф буюришди.

Нодира Орипованинг шахсий кўргазмасидан ўрин олган серқирра 50 та сара асарлар залнинг асосий қисмини тўлиқ эгаллади. Рассом ижодининг аввалроқ яратган бир нечта суратларини айтмаганда, кўргазмадан унинг асосан охирги уч йил давомида яратган янги асарлари ўрин олди.