Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургут туманида волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

5-11 июль кунлари Ургут туманида спортнинг волейбол тури бўйича 2005 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги болалар ўртасида II Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Унда республикамизнинг барча вилоятларидан 260 дан ортиқ спортчилардан иборат 14 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Мусобақа натижасига кўра, Фарғона вилояти жамоаси биринчи, Қорақолпоғистон Республикаси жамоаси иккинчи, Қашқадарё вилояти жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.