Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоят сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашига сайлов бўйича сайлов кампанияси даврида сиёсий партиялар, депутатликка номзодларнинг оммавий ахборот воситаларида сайловолди ташвиқоти тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 12 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловларида иштирок этаётган сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 19, 44, 48-моддаларига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайловларда иштирок этаётган сиёсий партияларга ва депутатликка номзодларга тенг имкониятлар ва шароит яратиш мақсадида вилоят сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 12 ноябрдаги 977-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар депутатлари сайлови бўйича сиёсий партияларнинг ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 2019 йил 18 ноябрь соат 06:00 дан бошланиши маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Сайловларида иштирок этаётган сиёсий партияларга сайловолди ташвиқоти даврида вилоят телерадиокомпаниясининг теле ва радиоканалларида чиқишлари учун бепул ажратиладиган эфир ҳамда эшиттиришлар ҳажми ва вақти 1-иловага мувофиқ;

«Зарафшон», «Самаркандский вестник» ва «Овози Самарқанд» газеталарида бепул ажратиладиган нашр майдони 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Сайловолди ташвиқоти даврида сиёсий партиялар вакилларининг ва депутатликка номзодларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқишлари қуйидаги тартибда амалга оширилсин:

биринчи - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси;

иккинчи - Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси;

учинчи -  Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси;

тўртинчи - Ўзбекистон Халқ демократик партияси;

бешинчи - – Ўзбекистон Экологик партияси.

  1. Белгилансинки:

бепул ажратиладиган эфир ва эшиттириш вақти ва нашр майдонидан фойдаланиш турлари, шакллари ва усулларини сиёсий партиялар мустақил белгилайдилар;

сиёсий партиялар ва депутатликка номзодлар бепул ажратилган эфир ва эшиттириш вақтидан ва чоп этиш майдонидан воз кечишга ҳақли.

  1. Вилоят телерадиокомпанияси, «Зарафшон», «Самаркандский вестник» ва «Овози Самарқанд» газеталари таҳририятлари:

сиёсий партиялар вакиллари ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти доирасида чиқишлари учун зарур шарт-шароитларни яратсин;

бепул ажратилган эфир вақти ва нашр майдони доирасида узатилаётган ҳамда чоп этилаётган сайловолди ташвиқоти материалларини улар сайловолди ташвиқоти материаллари эканлигини қайд этиб борсин.

  1. Сайлов кодексининг 46-моддасига асосан давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситаларида депутатликка номзодлар, сиёсий партияларга ҳақ эвазига эфир вақти ёки нашр майдони ажратилиши мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, сиёсий партияга ёки депутатликка номзодга ҳақ тўлаш асосида эфир вақти ёки босма майдони берилган тақдирда оммавий ахборот воситалари бу ҳақда бошқа сиёсий партиялар ва тегишли сайлов округидан кўрсатилган депутатликка номзодларни тенг ва бир хил шартларда эфир вақти ёки босма майдони ажратишга тайёрлигини ифода этган ҳолда хабардор қилишга мажбурдирлар.

  1. Оммавий ахборот воситалари:

барча депутатликка номзодлар, сиёсий партиялар учун эфир вақти, нашр майдони учун ҳақ тўлашнинг тенг ва бир хил шартларини ва бошқа талабларини таъминласин; ахборот дастурларида ва бошқа ахборот материалларида сиёсий партиялар, депутатликка номзодларнинг сайловолди тадбирларини ёритишда тенг шароитлар яратсин, шу жумладан давомийлиги ва ҳажми бўйича, ахборот материалларини эфирга узатиш ҳамда чоп этишда улар кўпроқ биргаликда берилишига эътибор қаратсин;

сайловолди ташвиқоти боришини ёритишда Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 5 октябрдаги 950-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга амал қилсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси:

сайловолди ташвиқоти мобайнида умумий фойдаланадиган телекоммуникация тармоқларида оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, веб-сайтлар томонидан қонунчилик ва мазкур қарор талабларига риоя қилишнинг узлуксиз мониторинги ўтказилишини таъминласин;

оммавий ахборот воситаларининг сайловолди ташвиқоти мобайнидаги фаолияти мониторинги натижаларини ҳар ҳафтада вилоят сайлов комиссиясига тақдим қилсин.

  1. Шаҳар ва туман сайлов комиссияларига 2019 йил 18 ноябрга қадар Халқ депутатлари шаҳар ва туман кенгашларига сайловлар бўйича сиёсий партияларнинг ҳудудий органлари билан келишган ҳолда сайловолди ташвиқотини ўтказиш мақсадида сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг маҳаллий давлат оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиши ҳажми ва вақтини белгилаш тавсия қилинсин.
  2. Шаҳар ва туман ҳокимликларининг сиёсий партияларга сайловолди ташвиқоти материалларини жойлаштириш учун 3-иловага мувофиқ ташқи реклама воситалари ва электрон мониторларни бепул ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят Кенгашига депутатлар сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда ташқи реклама воситалари жойлашадиган ерларни белгиласин ва сайловолди ташвиқоти материалларини жойлаштириш учун уларни сиёсий партияларга тенг равишда тақдим этсин.

  1. Шаҳар ва туманлар ҳокимликларига участка сайлов комиссияларини сайловолди ташвиқоти даврида участка ҳудудида кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилни инобатга олиб, «Зарафшон», «Самаркандский вестник» ва «Овози Самарқанд» газеталари газеталари билан таъминлаш чораларини кўриш тавсия этилсин.
  2. Вилоят Ички ишлар ҳамда Миллий гвардияси бошқармалари сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларни сайловолди ташвиқоти тадбирларини ва сайловчилар билан учрашувларини ўтказиш вақтида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширсин.
  3. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш учун сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларга тенг шартларда жиҳозланган хоналар бепул тақдим этилишини таъминласин, зарур маълумот ва ахборот материалларини олишда кўмаклашсин.
  4. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида сайловолди ташвиқоти шартлари ва тартибини бузиш, номзодлар, сиёсий партиялар тўғрисида ёлғон маълумотлар тарқатиш, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида ахборот, ташвиқот материалларини қасддан йўқ қилиб юбориш ёки уларга қасддан шикаст етказиш, жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари тахминларини чоп этиш (эълон қилиш) тартибини бузиш учун жавобгарлик чоралари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш вилоят сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Р.Юлдошев зиммасига юклансин.

 

Вилоят сайлов комиссияси раиси                                                       С.Нуриев

Самарқанд шаҳри

2019 йил 16 ноябрь

 

 Вилоят сайлов комиссиясининг 2019 йил 16 ноябрдаги 14-сон қарорига 1-илова

Сайловларида иштирок этаётган сиёсий партияларга сайловолди ташвиқоти даврида Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида бепул ажратилган

ЭФИР ҲАЖМИ ВА ВАҚТИ

(18 ноябрдан – 20 декабргача)

Ҳафта кунлари

Сиёсий партиялар

Кўрсатув ва эшиттириш номи

Эфирга узатиш санаси ва вақти

Душанба

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси

“Сайлов-2019”

18 ноябрь,

25 ноябрь,

2 декабрь,

9 декабрь,

16 декабрь

30 дақиқадан

Соат 20:00-20:30

Сешанба

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси

“Сайлов-2019”

 19 ноябрь,

26 ноябрь,

3 декабрь,

10 декабрь,

17 декабрь

30 дақиқадан

Соат 20:00-20:30

Чоршанба

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси

“Сайлов-2019”

20 ноябрь,

27 ноябрь,

4 декабрь,

11 декабрь,

18 декабрь

30 дақиқадан

Соат 20:00-20:30

Пайшанба

Ўзбекистон халқ демократик партияси

“Сайлов-2019”

21 ноябрь

28 ноябрь,

5 декабрь,

12 декабрь,

19 декабрь

30 дақиқадан

Соат 20:00-20:30

Жума

Ўзбекистон экологик партияси вилоят ташкилоти

“Сайлов-2019”

22 ноябрь,

29 ноябрь,

6 декабрь,

13 декабрь,

20 декабрь

30 дақиқадан

Соат 20:00-20:30

Шанба

Барча сиёсий партиялар вакиллари иштирокида дебат

“Сайлов-демократия кўзгуси”

30 ноябрь,

15 декабрь

Соат 20:00-20:30

Изоҳ: Мазкур иловага асосан бепул  ажратиладиган эфир ҳажмидан ташқари сиёсий партияларнинг теле- ва радиороликлари эфирга ягона 150 сонияли блокда (ҳар бир партия учун 30 сониядан) телеканалда 2 мартадан узатилади.

Теле- ёки радиоканаллар дастурига ўзгариш киритилганда ёки профилактика бўлган тақдирда, тегишли дастурларнинг эфирга узатиш вақти тенгликни сақлаган ҳолда бошқа вақтга ўтказилиши мумкин.

Сиёсий партиялар сайловолди ташвиқотини ўтказишнинг турлари, шакллари ва усулларини мазмун-моҳиятини мустақил белгилайдилар.

--------------

Вилоят сайлов комиссиясининг 2019 йил 6 ноябрдаги 14-сон қарорига 2-илова

Сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти материалларининг вилоят газеталарида нашр қилиш

ЖАДВАЛИ

 

«ЗАРАФШОН» газетаси

(18 ноябрдан – 28 ноябргача)

Ҳафта кунлари

Сиёсий партиялар

1-саҳифа

Анонс учун

2-саҳифа Материал учун

Чиқиш санаси

Сешанба

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси

-----------------------------------------------

Ўзбекистон Халқ демократик партияси

Юқори қисми ўнг томонида

Бир саҳифа

19 ноябрь

---------------

26 ноябрь

Пайшанба

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси

-----------------------------------------------

Ўзбекистон Экологик партияси

Юқори қисми ўнг томонида

Бир саҳифа

 21 ноябрь

---------------

28 ноябрь

Шанба

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси

 

Юқори қисми ўнг томонида

Бир саҳифа

23 ноябрь

(1 декабрдан – 20 декабргача)

Ҳафта кунлари

Сиёсий партиялар

1-саҳифа

Анонс учун

2-саҳифа Материал учун

Чиқиш санаси

Сешанба

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси

-----------------------------------------------

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси

Юқори қисми ўнг томонида

Ёнма-ён ҳар бирига ½ саҳифадан

3 декабрь

Пайшанба

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси

-----------------------------------------------

Ўзбекистон Халқ демократик партияси

Юқори қисми ўнг томонида

Ёнма-ён ҳар бирига ½ саҳифадан

5 декабрь

Сешанба

Ўзбекистон Экологик партияси

Юқори қисми ўнг томонида

Ёнма-ён ҳар бирига ½ саҳифадан

10 декабрь

Пайшанба

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси

-----------------------------------------------

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси

Юқори қисми ўнг томонида

Ёнма-ён ҳар бирига ½ саҳифадан

12 декабрь

Сешанба

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси

-----------------------------------------------

Ўзбекистон Халқ демократик партияси

Юқори қисми ўнг томонида

Ёнма-ён ҳар бирига ½ саҳифадан

17 декабрь

Пайшанба

Ўзбекистон Экологик партияси

Юқори қисми ўнг томонида

Ёнма-ён ҳар бирига ½ саҳифадан

19 декабрь

 «САМАРКАНДСКИЙ ВЕСТНИК» газетаси

Ҳафта кунлари

Сиёсий партиялар

1-саҳифа

Анонс учун

2-саҳифа Материал учун

Чиқиш санаси

Чоршанба

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси

--------------------------------------------

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси

Юқори қисми ўнг томонида

Ёнма-ён ҳар бирига ½ саҳифадан

20 ноябрь

Шанба

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси

--------------------------------------------

Ўзбекистон Халқ демократик партияси

Юқори қисми ўнг томонида

Ёнма-ён ҳар бирига ½ саҳифадан

23 ноябрь

Чоршанба

Ўзбекистон Экологик партияси

Юқори қисми ўнг томонида

Ёнма-ён ҳар бирига ½ саҳифадан

27 ноябрь

Чоршанба

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси

--------------------------------------------

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси

Юқори қисми ўнг томонида

Ёнма-ён ҳар бирига ½ саҳифадан

4 декабрь

Чоршанба

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси

--------------------------------------------

Ўзбекистон Халқ демократик партияси

Юқори қисми ўнг томонида

Ёнма-ён ҳар бирига ½ саҳифадан

11 декабрь

Чоршанба

Ўзбекистон Экологик партияси

Юқори қисми ўнг томонида

Ёнма-ён ҳар бирига ½ саҳифадан

18 декабрь

 

«ОВОЗИ САМАРҚАНД» газетаси

Ҳафта кунлари

Сиёсий партиялар

1-саҳифа

Анонс учун

2-саҳифа Материал учун

Чиқиш санаси

Чоршанба

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси

--------------------------------------------

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси

Юқори қисми ўнг томонида

Ёнма-ён ҳар бирига ½ саҳифадан

20 ноябрь

Шанба

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси

--------------------------------------------

Ўзбекистон Халқ демократик партияси

Юқори қисми ўнг томонида

Ёнма-ён ҳар бирига ½ саҳифадан

23 ноябрь

Чоршанба

Ўзбекистон Экологик партияси

Юқори қисми ўнг томонида

Ёнма-ён ҳар бирига ½ саҳифадан

27 ноябрь

Чоршанба

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси

--------------------------------------------

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси

Юқори қисми ўнг томонида

Ёнма-ён ҳар бирига ½ саҳифадан

4 декабрь

Чоршанба

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси

--------------------------------------------

Ўзбекистон Халқ демократик партияси

Юқори қисми ўнг томонида

Ёнма-ён ҳар бирига ½ саҳифадан

11 декабрь

Чоршанба

Ўзбекистон Экологик партияси

Юқори қисми ўнг томонида

Ёнма-ён ҳар бирига ½ саҳифадан

18 декабрь

Изоҳ: Сайловолди ташвиқоти материалларини чоп этиш учун газетанинг иккинчи саҳифаси ажратилиб, бу ҳақда биринчи саҳифада қисқа анонс берилади. Агар расмий ахборот кўпайиб кетса, сайловолди ташвиқоти материалларини жадвалда белгиланган чоп этиш муддати бошқа кунга кўчирилиши мумкин.

Нашрга бериладиган материаллар таҳририятга кечи билан газета саҳифаланадиган куни соат 12:00 га қадар нашр қилинадиган тилда ёзма равишда берилади. Сиёсий партиялар нашр майдонларидан газета таҳририятлари билан келишган ҳолда сайловолди ташвиқоти даври учун ажратилган умумий нашр майдони доирасида сайловолди ташвиқотининг бошқа ҳафталарида фойдаланишлари мумкин.