Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Самарқанд шаҳридаги мактабларда бўлди

Кеча ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида замонавий услубларни қўллаш ишларини ташкиллаштириш мақсадида ҳудудларда амалга ошириладиган ишлар юзасидан республика ишчи гуруҳи Самарқандда ўз ишини бошлагани ҳақида хабар қилган эдик, деб ёзмоқда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

Шунга кўра, бугун Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳамда Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Саидаҳмад Усмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактабларида бўлиб, ўқитувчи ва 10-11-синф ўқувчилари билан суҳбатлашди.