Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Янги ўқув йилидан ўқувчилар мактабга қандай формада боради?

Савол:

- Фарзандларимга янги ўқув йили учун мактаб формасини харид қилишда иккиланиб турибман. Мактабда кийиш керак бўлган аниқ бир форма тури йўлга қўйилдими ёки истаган кийимни олишимиз мумкинми?

М.Шамсиева,

Самарқанд шаҳри.

Жавоб:

 - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2019 йил 22 июнда 208-сонли буйруғи ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимининг 2019 йил 22 июнда 183-Қ-сонли қарори чиқарилди.

Мазкур қарорга асосан, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларнинг давлат умумий ўрта таълим муассасасига Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган шакллардаги мактаб формасида келишлари ихтиёрий, 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб эса мажбурий қилиб белгиланди.

Шунингдек, 2024-2025-ўқув йилигача умумий ўрта таълим мактабларида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги қарори 1-иловасида берилган шакллардан ташқари бошқа фасондаги мактаб формаларини жорий этиш ёки марказлашган ҳолда харид қилинишига йўл қўймаслик ҳамда ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларга “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига аъзо бўлган корхоналар томонидан белгиланган талабларга мувофиқ тикилиб эркин савдога чиқарилган мактаб формаларини харид қилиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш вазифалари юклатилган.

Шу боис ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи фуқаролар ўқувчилар учун мактаб формасини ўзбошимчалик билан харид қилишлари тўғри эмас. Бунинг учун муассаса раҳбариятига мурожаат қилишлари мумкин.

З.Каримов,

Самарқанд вилоят халқ таълими

бошқармаси бошлиғи.