Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

@zarafshonbot‘га мурожаат: Фарзандларимиз онлайн дарслардан бебаҳра қоладими?

Телевидениеда онлайн дарслар бошланганининг бугун иккинчи кунини ўтказяпмиз.

Фарзандларимиз телевидение орқали намойиш этилаётган теледарсларни кузатиб боряпти. Аммо маҳалламизда интернет йўқлиги боис, ўғил-қизларимизнинг теледарсларда берилган топшириқларни мактабидаги фан ўқитувчиларига етказишга қийналяпти. Фарзандларимизнинг теледарсларни тинглаётгани, машғулотларда иштирок этаётгани, уйга вазифаларни бажаргани тўғрисидаги ахборотларни ўқитувчисига етказиб бўлмаяпти.

Ўтган ўқув йилининг охирги даврларини ҳам интернетсиз ўтказдик. Ҳудудимиздаги интернет алоқасини яхшилаб бериш талаби билан вилоят ҳокими, Президент қабулхонасига бир-неча бор мурожаат қилдик. Мурожаатимизга “Ўзтелеком” компаниясидан 2021 йил 2-чорагида алоқа тизимини яхшилаб бериш ваъда қилинган жавоб хатини олдик.

Унгача жорий ўқув йили ҳам якунланади. Болаларимиз онлайн – масофавий таълимдан бебаҳра қоладими?

Самарқанд тумани Равонак маҳалласининг Осиё кўчасида яшовчи фуқаролар.