Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 28 сентябрь, №122) сонида ўқинг

Сайёр қабул тарбиялаяпти: раҳбарни ҳам, мурожаатчини ҳам. Шунингдек, сайёр қабул “ёзувчи”ликни касб қилиб олган, раҳбарларнинг меъдасига тегиб кетган кишиларни “фаолияти”ни тўхтатиши учун туртки ҳам бўлмоқда.

***

Самарқанд туманидаги “Меҳробод” қишлоқ врачлик пункти шифокор ва ҳамширалари аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишни 1 соат аввал якунлашадими? Каттақўрғон тумани, Мойбулоқ ҳудудида оналар уйда туғяптими? 2018 йилнинг ноябрь ойида фойдаланишга топширилган, Жомбой туманидаги «Ногаҳон» қишлоқ врачлик пунктининг бино фасади ва хоналари нега нураяпти?

***

Меросдаги мажбурий улуш нима? Баданга шикаст етказилса, қандай жазо бор?

***

Грин карта ғолиби бўлиш, виза тақдим этилиб, АҚШга боришга муваффақ бўлиш – ўша шахсга иш жойи, бошпана, ишсизлик маоши, тиббий суғурта бепул берилишини англатмайди.