Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 6 февраль, №16) сонида ўқинг

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Хўш, сессияда нима масалалар кўрилди? Инсон ҳуқуқлари бўйича минтақавий вакили (Омбудсман)нинг 2019 йилдаги фаолияти қониқарли, деб топилдими? “Снос” оқибатида иморати бузилган фуқароларга компенсация тўловлари мулкнинг бозор қиймати ва мулкдорнинг розилиги асосида амалга ошириляптими? Дабдабали тўйлар барчани безор қилди. Уни камчиқим ва камхарж ўтказишда қандай тадбирлар қўллаш зарур? Олий ўқув юртларимиз қачон халқаро рейтингларда ўз ўрнига эга бўлади?

***

Жомбой тумани Бешбола маҳалласи 2019 йилда “Обод қишлоқ” дастури асосида ободонлаштирилган, бунёдкорлик ишлари амалга оширилган. Аммо маҳаллага қарашли Мингбулоқ қишлоғининг ички кўчалари ёзда чанг, қишда лой бўлади. Ачинарлиси, қишлоқда 20-22 хўжалик яшаган пайтларда, яъни ўтган асрнинг 70-йилларида ўрнатилган симёғочлар “умр”ини ўтаб бўлган, симларга суяниб турибди. Бу эса инсон ҳаёти учун хавфли. Аммо электр сими тортилган устунларнинг аксарияти қўлбола симёғочлардан иборат.  Буни тумандаги мутасаддилар қачон ҳал қилар экан?

***

Кимга қандай, билмадиму шахсан менга интернет дегани ёқмаяпти. Аввал яхши эди, аммо-лекин кейинги пайтда ҳамма нарса шу матоҳга ўтиб кетаётгани асабимни бузяпти. Ўтган йил янги келган раҳбаримиз энди юқори идораларга ҳам, қуйи тизимга ҳам ҳужжатларни электрон шаклда юборамиз, шу тарзда қабул қиламиз, қоғоздан фойдаланмаймиз, деганди.

Бу гапларни аввалги бошлиқлардан ҳам эшитганимиз учун унчалик эътибор қилмагандим. Ҳа, энди янги раҳбар, янгича ишлаймиз, деб айтди-қўйди-да, дея ўйлагандим. Йўқ, адашган эканман. Тез орада янги тизим ишга тушиб, ҳужжатлар электрон шаклда айлана бошлади.