Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари бўйича конференция бўлиб ўтади
- 08.07.2021 10:26
- 21
- Хориж
Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.
Конференция ишида Ўзбекистон президенти, Афғонистон Ислом Республикаси президенти, Покистон Ислом Республикаси бош вазири, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари, бошқа хорижий давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари ва юқори даражадаги вакиллари, глобал молиявий институт ва компаниялар, етакчи илмий-тадқиқот ва таҳлилий марказларнинг раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган.
Форумда ялпи ва шўъба мажлисларда минтақавий боғлиқликни янада мустаҳкамлаш доирасида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникацион ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни илгари суриш имкониятлари муҳокама қилинади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Болалик ҳақида эссе
- Бугун, 08:38
- Мутолаа