Самарқанд шаҳрида мудҳиш авария: Автобус ҳайдовчиси мактаб ўқувчиси ўлимига сабабчи бўлди
- 14.11.2024 14:56
- 695
- Долзарб
Вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, бугун тахминан соат 08:00 ларда Самарқанд шаҳрининг Камолиддин Беҳзод маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Амир Темур кўчасида ҳайдовчи Ф.С. бошқарувида бўлган «ИСУЗУ» русумли жамоат транспортини бошқариб бориб, 12-умумий ўрта таълим мактаби яқинида йўлнинг ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда воқеа жойида ҳалок бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ф.С.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқанд декларацияси
- 11 дақиқа аввал
- Долзарб
СамДТУда “Талабаликка бағишлов қасамёди» бўлиб ўтди
- 37 дақиқа аввал
- Таълим