Пахтачида автобус ва юк машинаси ўртасида ЙТҲ содир бўлди
- 03.04.2025 09:56
- 215
- Ҳодиса
Кеча, 2 апрель куни Пахтачи туманида автобус ва юк машинаси ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ҳолат соат 07:00 ларда туманнинг "Сулувқўрғон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобил йўлида юз берган. Унда «Yutong» русумли автобус ҳайдовчиси "Самарқанд - Навоий" йўналишида автоуловни бошқариб бориб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб, йўлнинг белгиланган қисмидан қайрилиб олаётган «ZIL» юк автомобилини орқа қисмидан келиб урган.
"ЙТҲ оқибатида жароҳатланганлар туман тиббиёт бирлашмасига етказилди.
Ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарида.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Жаҳонгир Булбулўғли (Владимир Соловёв) синдроми
- 58 дақиқа аввал
- Сиёсат
Нафрат тили ёки ўйин ортидаги баҳслар, ҳақоратлар
- 1 соат аввал
- Спорт
Она-юрт қалқони, тинчлигимиз посбони
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Мигрантларсиз Москва қорга кўмилди
- Бугун, 15:22
- Хориж
Нега директорлик ўринлари бўш?
- Бугун, 15:17
- Таълим