Узр сўрашнинг қўпол ҳолатини содир этганларга чора қўлланилди

Пахтачи туманидаги 21-умумтаълим мактаби ўқувчилари акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳкамаларга сабаб бўлди.
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан аниқланган маълумотларга кўра, ҳолат 2024 йил апрель ойида Пахтачи тумани 21-мактаб ўқувчиси Х.Т.нинг шу мактаб ўқувчиси Э.Я.ни ҳақоратлагани натижасида юзага келган. (Ўқувчи Х.Т. Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2021 йил 16 ноябрдаги тегишли қарори билан ҳудуддаги 1-сонли оилавий болалар уйига берилган).
Воқеадан хабардор бўлган мактаб директори ўринбосари, синф раҳбари ва мактаб психологи ўқувчи Х.Т. нинг онасини розилиги билан уни ва унинг опасини ўқувчи Э.Я. нинг уйига узр сўраш учун олиб борган. Видеолавҳадаги ҳолат ўқувчи Э.Я. нинг онаси фуқаро С.Д. томонидан ўқувчи Х.Т. нинг узр сўраш жараёнидан тасвирга олинган.
Мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофоза қилувчи органлар томонидан фуқаро С.Д. га нисбатан тегишли маъмурий жазо чораси қўлланилган.
Пахтачи тумани 21-мактаб директорининг тегишли буйруғи билан воқеа иштирокчилари — мактаб директори ўринбосари С. Д., синф раҳбари В.С. ва мактаб психологи Э.Р. ларга нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилган.
Шунингдек, бу каби ҳолатлар қайта такрорланмаслиги учун мактаб маъмурияти ҳамда ҳудуд профилактик инспектори томонидан ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида зарур тушунтириш ишлари олиб борилган.