Қоидабузарликлар оқибатида йилига бюджетга 1 трлн сўмдан ортиқ маблағ келиб тушмоқда

2024 йилда ҳайдовчилар томонидан қарийб 20 миллионга яқин йўл ҳаракати қоидабузарликлари содир этилган.

Бунда 10 ва ундан ортиқ қоидабузарлик қилган ҳайдовчилар сони 38 мингдан зиёдни ташкил этган. 2024 йилда қайд этилган 9 мингтадан ортиқ ЙТҲларнинг 46 фоизи йил давомида 10 тадан кўп қоидабузарлик қилган ҳайдовчилар ҳисобига тўғри келади.

Республикада рўйхатга олинган 5 миллиондан ортиқ транспорт воситаларининг 1 миллиондан ортиғи йил давомида умуман қоидабузарлик қилмаган.
Бугунги кунда юртимиз бўйлаб 2510 та онлайн ишловчи стационар радар ва камера тизимлари фаолият юритмоқда, Тошкент шаҳрида эса бундай қурилмаларнинг сони 650 тани ташкил этади.