Айрим техник воситалар солиқ ва бождан озод қилинади
- 15.11.2024 18:59
- 0
- Қонун ва ҳужжатлар
Президент томонидан 2024 йил 5 ноябрда имзоланган қонун (ЎРҚ-992-сон) билан Солиқ ҳамда Божхона кодексларига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Мазкур қонун асосида Солиқ кодексига махсус ваколатли давлат органи томонидан олинадиган тезкор қидирув тадбирлари тизими техник воситаларининг республика ҳудудига олиб кирилишини солиқ солишдан озод қилишни назарда тутувчи қўшимчалар, шунингдек, мазкур техник воситалар акциз солиғи солинадиган объект ҳисобланмаслигига доир қўшимча киритилмоқда.
Божхона кодексига ҳам юқорида кўрсатилган техник воситаларни бож тўлашдан озод қилиш тарзида тариф имтиёзлари берилишини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.
Шунингдек, ҳарбий хизмат назарда тутилган бошқа идоралар ҳарбий юкларининг божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимини тўлашдан озод қилинади.