Илмий даражалар беришда чет тили фанидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади

Фармонга кўра, илмий даражалар беришда 2027 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар бекор қилинади:
 
- чет тили фанидан малакавий имтиҳон топшириш, мустақил изланувчилар бундан мустасно;
- Олий аттестация комиссияси томонидан диссертация мавзуларини рўйхатдан ўтказиш ва диссертация ҳимояси тўғрисида эълон бериш;
- диссертацияни етакчи ташкилотда муҳокамадан ўтказиш;
- ижтимоий-гуманитар фанлар соҳалари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси учун тайёрланган диссертация натижалари юзасидан монография эълон қилиш;
- диссертация авторефератини чоп этиш;

  • диссертация илмий натижаси амалиётга жорий этилганлиги тўғрисида хулоса олиш;
    - Олий аттестация комиссиясининг фан тармоқлари бўйича эксперт кенгаши томонидан диссертацияни илмий экспертизадан ўтказиш;
    - ҳимоя қилинган диссертация бўйича илмий кенгаш қарорини Олий аттестация комиссияси томонидан тасдиқлаш;
  • - таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти учун жалб қилинган чет эллик фуқаронинг хорижда олган илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатларини нострификация қилиш.
    2027 йил 1 январдан илмий даража берувчи илмий кенгашлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича рейтинг тизими жорий этилади.