Бош вазир ўринбосари самарқандлик экспортчи тадбиркорлар билан учрашди

Вилоят ҳокимлигида ташкил этилган учрашувда Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев ва Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги раҳбари И.Эргашев иштирок этди.

Мулоқотда тадбиркорларнинг экспорт фаолиятига кўмаклашиш доирасидаги долзарб масалалар, жумладан, газ ва электр энергияси таъминоти, қадоқлаш ва логистика каби жиҳатлар юзасидан келиб тушаётган муаммо ва таклифлар тингланди.

Мулоқот давомида тадбиркорларнинг ҳар бир мурожаатига алоҳида эътибор қаратилиб, мавжуд тўсиқларни бартараф этиш бўйича аниқ ва амалий чора-тадбирлар белгиланди. Масъулларга экспортчиларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан тезкор топшириқлар берилди, баъзи масалалар жойида ҳал этилди.