122 мамлакат коронавируснинг келиб чиқиши билан боғлиқ текширувлар ўтказилиши тарафдори

Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Тақдим этилган маълумотга кўра, бундай ташаббус билан дастлаб Европа Иттифоқи давлатлари чиқди. ЕИ мамлакатлари “синчковлик билан ўрганиш ва текширувлар ўтказилишини” таклиф этмоқда.

Хитой ҳукуматининг коронавирусга алоқадорлиги тўғрисидаги фаразлар, тақдим этилган ҳужжатда кўрсатилмаган. Таклиф тез орада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига тақдим этилиши кутилмоқда. Ҳужжатга имзо чеккан давлатлар ҳиссиётга берилмасдан, босқичма-босқич, мустақил ва шаффоф текширув ўтказишга чақирмоқда.

Мазкур масала бўйича сўнгги овоз бериш жараёни 19 май куни ўтказилади. Айни вақтгача 122 давлат ушбу таклифни маъқуллади.

АҚШ ва Хитой ҳукуматлари томонидан мазкур масалага ҳозирча изоҳ берилмади.