2018 йилда Самарқандда 392 кв.м майдондаги гиёҳванд ўсимликлар йўқ қилинган
- 11.04.2019 09:14
- 85
- Самарқанд
Самарқанд вилояти ИИБ маълумотларига кўра, 2018 йилда ўтказилган “Қора дори-2018” кенг қамровли тадбирлари натижасида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан таркибида наркотик моддаси бўлган ўсимликларни етиштириш билан боғлиқ 162 та жиноят аниқланган. Мазкур ҳолатлар бўйича 392 кв.м. майдонда экилган гиёҳванд ўсимликлар йўқ қилинган.
Ушбу йўналишдаги ишлар бу йил “Қора дори-2019” тадбирларида давом этади ва унинг биринчи босқичи 1 майдан 30 июнгача, иккинчи босқичи эса 1 августдан 30 сентябргача давом этади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа