2020-2022 йилларда ҳудудий Инвестиция дастури асосида Самарқандда 1033 та лойиҳа ишга туширилади
2020-2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий Инвестиция дастури Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 апрелдаги 24/1-3061-1-сонли йиғилиш баёни ҳамда вилоят ҳокимининг 2020 йил 25 февралдаги 27-Қ-сонли ва 2020 йил 11 июлдаги 101-Қ-сонли қарорларига асосан тасдиқланган.
Ҳудудий Инвестиция дастурига кўра, 2020-2022 йилларда умумий қиймати 14 772,4 миллиард сўм ва 16 966 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган 1033 та лойиҳа ишга туширилади. 2020 йилда қиймати 3 913,1 миллиард сўмлик 804 та лойиҳа амалга оширилиб, 9900 дан ортиқ иш ўрни яратилади.
Жорий йилнинг 8 ойида 450 та лойиҳа ишга туширилиши ҳисобига 1 806,6 миллиард сўм инвестиция киритилиб, 4501 та янги иш ўрни яратилди. Ушбу лойиҳаларнинг 238 таси саноат соҳасида (қиймати 1 918,4 миллиард сўм ва иш ўринлари сони 5077 та), 388 таси қишлоқ хўжалида (қиймати 1 323 миллиард сўм ва иш ўринлари сони 2486 та) ҳамда 178 таси хизмат кўрсатиш соҳасида (қиймати 671,8 миллиард сўм ва иш ўринлари сони 1981 та) амалга оширилиши режалаштирилган.