21-27 март кунлари Самарқандда театр ҳафталиги ўтказилади, спектакллар бепул намойиш этилади

27 март – Халқаро театр куни муносабати билан вилоят мусиқали драма театрида бир ҳафта мобайнида энг сара спектакллар бепул намойиш этилади.

Жумладан, 21 март куни “Бир ўлиб кўрайчи”, 22 март  “Мирзо Улуғбек”, 23 март “Плач степей” ва “5 жён Насреддина”, 24 март  “На малаксан, на фаришта” ва “Имон”, 25 март  “Нисо хола” ва “Она”, 26 март “Бўёқчи” ва “Соҳил бўйлаб чопаётган олапар” ҳамда 27 март куни “Театр ҳақида томоша” саҳна асарларини 15:00 ва 18:00 да томоша қилишингиз мумкин.