25 ноябрь - Аёлларга нисбатан зўравонликни йўқотиш учун халқаро кураш куни

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 54-сессиясида 2000 йил 7 февралда қабул қилинган резолюциясига биноан ҳар йилнинг 25 ноябрь санаси Аёлларга нисбатан зўравонликни йўқотиш учун халқаро кураш куни, деб эълон қилинган.
Бундан мақсад бутун дунёда хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, уларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай кўринишларининг олдини олиш, аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялашдан иборат.
Маълумотларга кўра, дунёдаги хотин-қизларнинг учдан бир қисми ўз умри давомида лоақал бир марта зўравонликка дуч келади. Одам савдоси қурбонларининг 71 фоизини ҳам хотин-қизлар ташкил этади.