25-ўлим: Жиззахда коронавиурсдан вафот этган беморнинг турмуш ўртоғи ҳам вафот этди

Шароф Рашидов туманидан бўлган бемор Ф.О. (унинг турмуш ўртоғи, коронавирусга чалинган 72 ёшли отахон Қ.Р.нинг вафот этгани ҳақида аввал хабар берган эдик) жорий йил 20 июнь куни коронавирусга гумон қилиниб, карантинга олинган эди.
23 июнь куни эса Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган. Унга “Юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали бронхит ва сурункали юрак етишмовчилиги, бўйин умуртқалари остеохондрози” ташхиси қўйилган.
ССВ матбуот хизматининг хабар беришича, реанимацион муолажаларига қарамасдан, бемор ўткир миокард инфаркти, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.