33 йил стажга эга 57 ёшли абитуриент Нукус ДПИ мусиқий таълим йўналишига имтиҳон топширди
- 02.08.2019 09:01
- 135
- Таълим
1962 йил Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида таваллуд топган, 1986 йилдан буён Тўрткўлдаги 42-сон умумтаълим мактабида мусиқа фанидан дарс бериб келаётган Нуратдин Абдуллаев 1 август куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти мусиқий таълим йўналиши сиртқи бўлимига кириш учун касбий (ижодий) имтиҳонда иштирок этди, деб ёзади Human.uz.
- Ўрта маълумотлиман. Нукусдаги санъат ва маданият билим юртини тугатганман. Салкам пенсия ёшига етай деб қолган бўлсам ҳам олий маълумотли бўлиш бир умрлик орзуим. Орзуларим армон бўлиб қолмаслиги, шунингдек, замон билан ҳамнафас бўлиш, билимларимни юксалтириш мақсадида ўқишга топширдим, - дейди 57 ёшли Нуратдин оға Абдуллаев.
Аккардион мусиқа асбобида ўзбек, қорақалпоқ, рус, ҳатто, ҳинд мусиқаларини ижро этган Нуратдин оға ҳайъат аъзоларида катта қизиқиш уйғотди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа