4 ой ичида салкам 500 киши ЙТҲ қурбони бўлган
- 29.05.2023 16:24
- 16
- Долзарб
2023 йилнинг январь-апрель ойи давомида 2 144 та йўл транспорт ҳодисасида 499 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган.
Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатида бўлиб ўтган тадбирда маълум қилинди.
Йўл ҳаракатини ташкил этишда техник воситаларнинг сифати пастлиги сабаб 2022 йилда Ўзбекистонда 9 902 та йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган ҳамда уларда 9 606 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2 356 нафар фуқаро ҳалок бўлган.
- Йўл ҳаракати қоидалари аҳоли ўртасида ҳанузгача таъсирчан ва самарали тарғиб қилинмайди, - дейилди тадбирда. - Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг бу борадаги маданиятини юксалтиришга қаратилган материаллар етарли даражада берилмаяпти.
Теглар:
ЙТҲ