Абхазия Россия ва Беларусь иттифоқига қўшилишга тайёрлигини билдирди
Қисман тан олинган Абхазия президенти Аслан Бжания республика эндиликда Россия ва Беларусни ўз ичига олган иттифоқ давлатига аъзо бўлишга тайёрлигини айтди.
"Россия, Беларусь ва ушбу иттифоққа қўшилишни хоҳлайдиган бошқа давлатлар иттифоқи сифатида истиқболли бўлса, биз бу ғояни мамнуният билан қўллаб-қувватлаймиз ва иттифоқ давлатининг тўлиқ аъзоси бўламиз" деди Бжания Соловёв LIVE телеканали эфирида.
Бжания иттифоқ давлати ғояси Абхазия халқига яқин эканлиги ва “миллий манфаатларга мос келиши”га тўлиқ ишонч ҳосил қилишини қўшимча қилди.
Россия ва Беларусь иттифоқи давлати 2000 йил январидан бери мавжуд. Иттифоқ аъзолари умумий парламент, конституция, ягона валюта яратишни муҳокама қилган бўлиб, ҳозирча битим қабул қилинмаган. 2019 йилда Россия ташаббуси билан музокаралар қайта бошланди ва 2021 йилда томонлар Россия ҳамда Беларусни бирлаштиришга қаратилган 28 та иттифоқ дастури бўйича келишиб олди.
2022 йил июль ойида Александр Лукашенко собиқ СССР мамлакатлари иттифоқ давлати билан "яқинлашишдан чин дилдан манфаатдор бўлиши керак, албатта, агар улар ўз суверенитети ва мустақиллигини сақлаб қолишни истасалар", деган эди.