Аэропортда сифати кафолатланмаган дорилар ҳамда тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Самарқанд халқаро аэропортига “Алмата-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаро А.О. ихтиёрий равишда “яшил” йўлак орқали божхона назорати зонасидан ўтаётганида шубҳа сабабли тўхтатилади.

Йўловчининг багаж сумкаси холислар иштирокида белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилади.

Натижада А.О. томонидан божхоначиларнинг оғзаки сўрови вақтида маълум қилмаган ҳамда божсиз олиб кириш нормасидан ортиқча қиймати 21,2 миллион сўмлик 2000 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари ва 40 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.