Афғонистонда террористик ҳужум уюштирилди
- 03.05.2021 13:48
- 65
- Хориж
Афғонистоннинг Логар вилоятининг маъмурий маркази – Пули-Алам шаҳрида бомба юкланган автомашинанинг портлаши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, 90 дан ортиқ киши турли даражада жароҳат олди. Баъзи ярадорларнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда, улар тиббий ёрдам кўрсатиш учун Қобулга етказилган.
Портлаш бир неча ўнлаб одамлар бўлган турар жой яқинида содир бўлган.
1 май куни ҳам Баграм авиабазасида портлаш оқибатида икки аскар ҳалок бўлган эди. Шунингдек, толибонлар Ғазна шаҳридаги назорат пунктига ҳужум қилишгач, камида 30 афғон аскари ғойиб бўлган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа