Афғонистонда вабо касаллиги қайд этилди
- 12.07.2022 14:26
- 512
- Хориж
Афғонистоннинг “Khaama Press” агентлиги хабарига кўра, мамлакатнинг икки вилояти - Ҳилменд ва Зобулда бир суткада 40 киши вабо касаллигидан вафот этган.
10 июль куни бу ерда 120 дан ортиқ одам вабо билан касалланган. Қайд этилишича, касалланганларнинг аксарияти Бағрон, Сивари ва Даичопан туманлари аҳолисидир. Ҳар икки вилоятга кўчма тиббий бригадалар жўнатилган.
Агентлик айрим фуқаролар санитария-гигиена қоидаларига риоя қилмаган ҳолда даволанаётганлиги сабабли вабо ўлим билан якунланганини ёзган.
“Толибон” томонидан тузилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам Қандаҳор вилоятида бир нечта инфекция ҳолатлари аниқлангани ҳақида хабар берган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа