“Afrosiyob” поезди қатнови жадвалига ўзгартириш киритилди

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2022 йил 9 январдан бошлаб, ҳар ҳафтанинг якшанба кунлари “Самарқанд-Тошкент-Самарқанд” йўналишида 767/768 сонли “Afrosiyob” поездларининг қўшимча қатновини йўлга қўйди. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ хабар берди.

Ҳаракат жадвалига кўра, 767-сонли “Afrosiyob” поезди якшанба кунлари соат 10:50 да “Самарқанд-Тошкент” йўналишида, 768-сонли поезд эса шу куни соат 13:40 да “Тошкент-Самарқанд” йўналишида қатновини амалга оширади.

Шу боис амалдаги “Afrosiyob” поездларининг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, бугунги кунда соат 08.30 да “Тошкент - Самарқанд” йўналишида ҳаркатини амалга оширган 764-сонли “Afrosiyob” поезди соат 07:00 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан;

- ҳар куни соат 17:06 да “Самарқанд-Тошкент” йўналишида қатновини амалга ошираётган 763-сонли поезд эса ушбу санадан бошлаб соат 16:40 да Самарқанд темир йўл вокзалидан;

- бугунги кунда соат 09:02 да “Тошкент-Бухоро” йўналишида қатновини амалга оширган 770-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди соат 08:30 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан;

- ҳозирги кунда соат 15:02 да "Бухоро-Тошкент" йўналишида қатновини амалга ошираётган 769-сонли “Afrosiyob” соат 15:27 да Бухоро темир йўл вокзалидан;

- соат 15:50 да “Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳаракатини бошлайдиган 761-сонли поезд соат 15:52 да Бухоро темир йўл вокзалидан қатновини амалга оширишни бошлади.

Бугунги кунда соат 04:55 да “Бухоро-Тошкент” йўналишида қатновини амалга ошираётган 765-сонли “Afrosiyob” поезди соат 04:31 да Бухоро темир йўл вокзалидан ҳаракатини бошлади.

Амалдаги бошқа “Afrosiyob” замонавий поездлари ўз ҳаракат жадвали бўйича ҳаракатланади.