Аҳоли ва ҳудудларни турли табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан қандай муҳофаза қилиш мумкин?

Қишда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши оқибатида фуқароларнинг хонадонларини иситиш мақсадида турли ёқилғилардан, ҳар хил турдаги иситиш ва газ ускуналаридан фойдаланишга бўлган эҳтиёжи ошади. Бу эса ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидалари талабларининг бузилиши натижасида хонадонларда табиий газ ва ҳаво аралашмасининг чақнашига, фуқароларнинг ис газидан заҳарланиб қолиш эҳтимолининг ошишига олиб келиши мумкин.
Хўш, бундай пайтда қандай тадбир қўллаш, нималарга эътибор бериш лозим? Самарқанд вилояти ҳокимлигида "Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги"ни ўтказишга бағишланган семинарда шу саволларга жавоб изланди.
Семинар ишида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни ўз вақтида, самарали бартараф этиш чора-тадбирлари юзасидан вазифалар белгилаб олинди.