Алкоголь ва тамакига янги акциз маркалари жорий этилади
- 16.04.2020 14:19
- 187
- Иқтисодиёт
“Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (227-сон, 15.04.2020 йил) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 майдан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади.
Эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган улгуржи ва чакана савдо тармоғидаги алкоголь ва тамаки маҳсулотлари 2021 йил 1 февралдан маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилади.
Қарор билан янги акциз маркалари намуналари ва тавсифлари тасдиқланди.