Америка марихуана етиштирмоқда
Яқинда Канада ва АҚШда “марихуана истеъмол қилишга очиқча йўл қўйиш керакми, йўқми”, дея баҳслашилган эди. Энди эса бу АҚШнинг 37 штатида етакчи тармоққа айланди («МН» 2021 й 33-сон).
2018 йилда Ореган федерал ҳукуматдан марихуанани ташқарига экспорт қилишга рухсат олишга эришганди. Худди ўша йили Калоридада 37 тонна наркотик етиштирилди. Бу бутун Лос-Анжелесга етарли эди.
Ўтган йили сотиш бирданига 50 фоизга ўсди ва 20 миллиард долларга етди. Бу энг жадал ривожланаётган янги индустриядир. Аммо давлат етакчилари аҳолини гиёҳвандликка боғланиб қолишини сезмаганга олмоқда. Байден ушбу муаммони умуман рад қилмоқда. Президентликка собиқ номзод сенатор Берни Сандерс эса ўзининг сайловолди кампаниясида гиёҳвандликни легаллаштиришни ёқлаб чиққанди. У ўз интервьюсида наркотик савдоси ўсишидан бехабарлигини, бу мамлакатда энг оммавий маҳсулотга айланганини билмаслигини айтди.
Ҳозирда иш шу даражага бориб етдики, фермерлар гул етиштиришни тўхтатиб, даромадли бўлган марихуана экишга ўтишмоқда. Ажабланарлиси, ҳокимият ва АҚШ қонунчилиги гиёҳвандликнинг миллат руҳиятига таъсири эмас, уни етиштиришда энергиянинг юқори сарфи ташвишга солмоқда. Бундай фермерлар учун ҳатто махсус, тежамкор электр приборлари ўйлаб топилмоқда. Ҳозирда мамлакатнинг учдан бир аҳолиси – 100 миллион америкаликлар яшаётган штатларда ушбу гиёҳванд воситалар 21 ёшдаги аҳолига бемалол сотилмоқда.
Шифокорларнинг таъкидлашича, марихуана истеъмол қилганларда оғир руҳий ҳолатларни келтириб чиқаради. Ҳайдовчиларни ашаддий қотилга айлантиради. Гиёҳванд инсонга 12 соатгача таъсир қилади. Ушбу вақт ичида у қаерда, нима қиляпти, қаерга боряпти - ақлий қобилиятини батамом йўқотади.
Ҳозирча Американи марихуананинг тақиқланган модда эканлиги, уни сотиш ва тарқатиш жиддий жиноят эканлиги тўғрисидаги илгариги қарашлар қутқариб турибди.
Т.ШОМУРОДОВ тайёрлади.