Амир Темур кўчасининг Гагарин кўчаси билан кесишмасидан Чўлпон кўчасигача бўлган қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати бир томонлама чекланади
Айни кунларда Самарқанд шаҳрининг Амир Темур ва Гагарин кўчасида тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ҳақида ҳокимликнинг расмий саҳифалари орқали хабар бериб боряпмиз.
Эндиликда Гагарин кўчасининг АмирТемур кўчаси билан кесишмасидан Чўлпон кўча (Давлат хизматлари маркази)си кесишмасигача бўлган қисмида таъмирлаш ишлари бошланди.
Шу муносабат билан Амир Темур кўчасининг Гагарин кўчаси билан туташмасидан Чўлпон кўчасигача бўлган қисмида бугун, 18 сентябрь кунидан бошлаб ишлар якунлаб бўлингангунга қадар транспорт воситаларининг ҳаракати бир томонлама чекланади. Бу ҳақда қўшимча ахборот бериб борамиз, дея хабар бермоқда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги.