Анджей Дуда иккинчи маротаба Польша президентлиги лавозимини қабул қилиб олди
- 06.08.2020 20:30
- 48
- Хориж
Польша президентлиги лавозимига иккинчи муддатга қайта сайланган Анджей Дуда давлат раҳбари лавозимини қабул қилиб олди. Қасамёд қабул қилиш тантанали тадбири 6 август куни Сейма вакиллар мажлиси (парламентнинг қўйи палатаси) залида ўтказилди.
Дуда июнь-июль ойларида ўтказилган навбатдаги президент сайловларида ғалаба қозонди. Сайловнинг иккинчи босқичида 51.03 фоиз сайловчи Дуда номзодини қўллади. Унинг рақиби республикада энг йирик “Фуқаролик платформаси” муҳолифат партияси вакили, Варшава мэри Рафал Тшасковский 48.97 фоиз овоз йиғди. Муҳолифат сайловда ноҳақлик бўлганини таъкидлаб, натижалар бекор қилинишини талаб қилди.
Польшада президент сайловлари ҳар беш йилда ўтказилади. Мамлакат раҳбарлиги лавозимини битта одам икки муддатдан кўп эгаллай олмайди. Дуда 2015 йилда биринчи муддатга мамлакат президенти этиб сайланган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа