Аскарлар сенаторга ҳарбий қурол-аслаҳа ва уларни қўллашдаги жанговар маҳоратларини намойиш этди
Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги байрами муносабати билан Марказий ҳарбий округ қўшинларларига қарашли кичик мутахассислар тайёрлаш марказида “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Марказий ҳарбий округ маданият ва маърифат марказида ўтказилган учрашувда Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фармон Тошев, Ўзбекистон Журналистлдар уюшмаси вилоят бўлими раиси Акрам Ҳайдаров, ёзувчи ва шоирлар ҳарбий хизматчилар, Қуролли кучлар фахрийлари ҳамда ҳарбий хизматга қизиқувчи ёшлар билан дилдан суҳбатлашди.
Учрашувда кейинги йилларда ҳарбий хизматчилар учун яратилаётган широитлар ва имкониятлар кенгаяётгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Ҳарбий хизматчи бўлиш нақадар шарафли ва, албатта, масъулиятли касб эканлиги таъкидланди. Ҳарбий соҳада олиб борилаётган одилона сиёсат, ҳарбий бошқарув, Ўзбекистон Республикаси армиясининг куч-қудрати ва салоҳияти хусусида ҳам сўз юритилди.
- Ҳар қандай ижодкор армия ва халқ ўртасидаги кўприк, - деди Ф.Тошев. - Шу жиҳатдан ҳарбийлар орасида ҳам ижод билан машғул бўладиганлар талайгина эканлиги мени қувонтирди. Чунки қайси соҳада бўлманг, албатта, китоб ўқисангиз, мулоҳаза юритсангиз, таҳлил қилсангиз, шунда ишингиз ҳам осонлашади, ҳам тажрибангиз ортади.
Албатта, бу каби учрашувлар ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий тайёргарлиги баробарида кўнгил тайёргарлиги ҳамда маънавий салоҳияти янада оширишга хизмат қилади.
Тадбирда фаол бўлган аскарларга ижодкор томонидан китоб совға қилинди.
Ташкил этилган ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси, ҳарбий оркестрлар чиқиши ҳам учрашувнинг моҳиятини янада очиб бериш баробарида мазмунини тўлдирди. Иштирокчилар курсантлар ва ҳарбий хизматчилар учун яаритилган ўқув тактик машғулотлар хоналарида ҳам бўлишди.
Учрашув давомида Ф.Тошев ҳарбийлар ҳаёти билан боғлиқ қизиқарли воқеаларни айтиб берди.
Ҳусан ЭЛТОЕВ.